ЯНГИЛИКЛАР ВА ЭЪЛОНЛАР

МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИБ ЧИҚИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентига халқ қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар “Андижон HETK” АЖ ходимдимлари томонидан жойига бориб ўрганилиб чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, бугун галдаги мурожаатларимиз Андижон шаҳрининг бир неча ҳудудларидан келиб тушган. Унда асосан Электр таъминотидаги узилишлар ҳамда хонадон ичидаги темир бетон таянчларни ташқарига олиб чиқиш тўғрисида мурожаат йўлланган. Ҳар бир мурожаатни ўрганиш давомида ижобий тарафга чора кўрилиши таъминланди.

Ҳар бир мурожаат қилган фуқаро билан суҳбатлашиб, далолатномалар тузилди ҳамда керакли тушунчалар берилди.

Ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

  • 02.02.2021
  • "Андижон ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати