ЯНГИЛИКЛАР ВА ЭЪЛОНЛАР

Азиз ва муҳтарам, ҳамюртлар, ҳамкасблар!

Сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда олижаноб фазилатларни, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Бу қутлуғ айёмда ҳаммамиз, аввало, мана шундай файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

  • 02.02.2021
  • "Андижон ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати